Куч электр қабул қилгичлари ва энг олис электр ёритиш чироқлари қисқичларидаги кучланишнинг номинал кўрсаткичдан фарқланиши нормал режимда ±5% дан, максималида эса, ±10%дан ошмаслиги керак. Кучланиши 12-42 В бўлган тармоқда (таъминот манбасидан, масалан пасайтирувчи трансформатордан ҳисоблаганда) кучланишнинг номинал кўрсаткичдан фарқланишини 10% гача қабул қилиш рухсат этилади.
Юргизилаётган электрдвигатель қисқичларида кучланишнинг номинал кўрсаткичдан фарқланишини 15% гачага йўл қўйиш рухсат этилади. Агар ушбу ҳолат ҳисоб-китоб билан асосланса, ва бунда ишга тушириш аппаратурасининг барқарор фаолияти ва двигателни юргизиш таъминланса, мазкур кучланишнинг номиналдан фарқланиш кўрсаткичи оширилиши мумкин.
ТП 0,4 кВ ли шиналаридан турар-жой ва жамоат бинолардаги умумий ёритишнинг энг олис чироғигача кучланишнинг жами йўқотишлари, номинал кўрсаткичдан белгилаб қўйилган фарқланишларни ҳисобга олган ҳолда, одатда, 7,5% дан ошмаслиги керак.
Электр двигателни юргизиш чоғида электр қабул қилгичлар қисқичларидаги кучланиш ўзгаришларининг тебраниш даражаси ГОСТ 13109-87* да белгиланган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак.
Кучланиши 380/220 бўлган электр тармоқ, кучланишнинг айтиб ўтилган номиналдан фарқланишлари бўйича ҳисобланганда, маиший электр асбоблари қисқичларида кучланишнинг зарурий даражаси таъминланади.
Чертёж
Официальный источник: Официальное издание Министерства строительства (скан PDF). Редакция: 08.06.2023. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.