Лойиҳа ҳужжатлари ГОСТ 21.1101-2013 га мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда, лойиҳа ҳужжати таркибига кирувчи чизмалар амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши ҳамда улар тўғрисидаги ёзувлар лойиҳа ёки ишчи лойиҳанинг «Умумий маълумотлар» варақларида келтирилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 29.04.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.