Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 1.03.03-23

ШНҚ 1.03.03-23, 26-банд

8-боб. Хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослаштириш

26

Хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига номутаносибликларини компенсацияловчи чоралар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ишлаб чиқилиб, таклиф қилинган лойиҳа ечимларининг геологик, табиий-иқлимий, сейсмологик ва бошқа ўзига хос жиҳатлари, шунингдек ҳар бир муайян ҳудуднинг ўзига хос шарт-шароитларни инобатга олинган ҳолда аниқлаб мослаштириш;

лойиҳа ҳужжатларини санитария қоидалари ва нормалари, ёнғин хавфсизлиги ҳамда экологик нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқлигини аниқлаб мослаштириш;

лойиҳанинг график материаллари ва чизмаларига берилган тушунтириш матнларини текшириш, қайта ишлаш, шунингдек лойиҳа ҳужжатининг таркибига, мазмунига ҳамда расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар қисмида мазкур ШНҚга мувофиқ лойиҳа ҳужжатига мослаштириладиган қўшимча бўлимларни яратиш;

лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда уларни техник кузатиш;

ҳудуд рельефини ва лойиҳанинг шаҳарсозлик талабларига мослигини таҳлил қилиш учун атрофдаги объектларни ўрганиш;

пойдеворларнинг техник ечимларини текшириш учун грунт хусусиятларини ҳамда сизот сувларининг сатҳини аниқлаш;

ўртача йиллик ҳарорат, қор ва шамол таъсирини инобатга олувчи лойиҳа ечимларининг мувофиқлигини таъминлаш мақсадида минтақа иқлимини ўрганиш;

лойиҳанаётган объектнинг бош режасида муҳандислик коммуникациялари ташқи тармоқларига уланиш ечимларининг мақбул (оптимал) схемалари;

ландшафт дизайни ва ҳудудни ободонлаштиришнинг бошқа элементларини ишлаб чиқиш.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 29.04.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.