Нормативные документы ШНҚ 1.03.03-23
ШНҚ 1.03.03-23, 32-банд
10-боб. Лойиҳа ҳужжатларининг «Энергия самарадорлик» бўлимини ишлаб чиқиш
«Энергия самарадорлик» бўлими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
бинонинг умумий тавсифи;
бинонинг лойиҳа ечимлари, ҳажмий-режавий тавсифлар, геометрик параметрлар;
иссиқлик энергетик параметрлар ҳисоби учун маълумотлар;
тўсувчи конструкцияларнинг алоҳида элементлари учун иссиқлик ўтказиш қаршилигининг меъёрий қийматини аниқлаш;
бинонинг энергетик параметрлари ҳисоб-китоби;
энергетик паспортни тўлдириш;
ташқи тўсиқ конструкцияларининг иссиқлик техник кўрсаткичларини ҳисоблаш, иссиқлик ўтказиш қаршилигини келтирилган ҳисобини қўшган ҳолда;
энергия тежамкорлик тадбирлари;
хулоса ва тушунтириш хати.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 29.04.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.