Мазкур ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:
аҳоли пунктлари-ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул);
йилнинг совуқ даври — ГОСТ 30494 га мувофиқ бинонинг турига боғлиқ бўлган 8˚С ёки 10˚С дан юқори бўлмаган ташқи ҳавонинг ўртача кунлик ҳароратини таърифлайдиган йилнинг даври;
йилнинг иссиқ даври — ГОСТ 30494 га мувофиқ бинонинг турига боғлиқ бўлган 8 ˚С ёки 10˚С дан пас бўлмаган ташқи ҳавонинг ўртача кунлик ҳароратини таърифлайдиган йилнинг даври.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.