Нормативные документы ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 21.3-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 21. Ички ёнғинга қарши сув қувури
Ички ёнғин ўчириш учун сув таъминоти манбаи сифатида шаҳар айланма сув қувури тармоғи бўлиши керак. Шаҳар сув қувуридан киритиш жойлари сони ташқи айланма тармоқнинг турли участкаларидан иккитадан кам бўлмаслиги лозим. Иккита турли манбага уланган айланма тармоқ мавжуд бўлмаган ҳолларда сув захирасини сақлаш учун резервуарлар назарда тутилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 25.05.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.