Нормативные документы ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 3.5-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 3. Асосий қоидалар ва шаҳарсозлик талаблари
Қурилиш жараёнида қуйидагиларни таъминлаш лозим:
- лойиҳада кўзда тутилган барча ёнғинга қарши чораларни бажарилиши;
- ёнғинга қарши қоидаларга амал қилиш ҳамда қурилаётган ва ёрдамчи объектларни ёнғиндан муҳофаза қилиш, қурилиш ва монтаж ишларини ёнғиндан хавфсиз тарзда бажарилиши;
- ёнғин ўчириш воситалари мавжудлиги ва соз ҳолда сақланиши;
- қурилаётган объектда ва қурилиш майдонида ёнғин юз берганда одамларни эвакуация қилиш ва қутқариш, моддий бойликларни ҳимоя қилиш ишларини хавфсиз амалга ошириш имконияти.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 25.05.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.