Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.01.02-04

ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 4.11-банд

1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 4. Ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимлар

4.11

Бинолар қурилиш конструкцияларининг ёнғин бардошлилик даражалари 1-жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши шарт, махсус қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бинони, 1-жадвалга мувофиқ ёнғинга қарши деворлар ва ёнғинга қарши ораёпмалар орқали ёнғиндан ҳимоя бўлмаларига ажратиши лозим.

Ёнғинга қарши ораёпма ўрнига ШНҚ 2.01.02 мувофиқ 1 типдаги ёнғинга қарши ораёпмалар билан ажратилган техник қаватни кўзда тутишга рухсат этилади.

1-илова, 1-жадвал
Конструкциялар номиЁнғин бардошлилиги, минут кам эмас, йўқотиш белгисига қараб
Кўтариб туриш қобилияти, Rбутунлиги, EИссиқлик ўтказмаслик қобилияти, I
1234
1 Бинонинг юк кўтарувчи қисмлари
1.1 Ташқи деворлар180*60М.**
1.2 Ички деворлар180*180*180*
1.3 Устунлар ва ригеллар180*М.М.
1.4 Боғланишлар ҳамда ораёпмаларнинг элементлари, агар улар бинонинг турғунлиги ва геометрик шакли ўзгармаслигини таъминлашда иштирок этадиган тақдирда.180*М.М.
2 Ташқи юк кўтармайдиган деворлар (осма панеллардан)М.60М.
3 Ички юк кўтармайдиган деворлар (пардеворлар):
3.1 Ф1.3 таснифидаги биноларда секциялар орасидаги деворларМ.9090
3.2 Квартиралар, хоналар, офислар орасидаги деворлар ва ҳ.к.М.6060
3.3 Умумий эвакуация йўлларидан (коридор, холл, фойе) ажратувчи туташ хоналар, атриумдан ажратувчи хоналар.М.6060
3.4 Ажратувчи хоналар: трансформатор подстанциялари ҳамда аварияли генератор ва дизель электростанцияси учун – ёнғинга қаршиМ.180180
3.5 Ёнғинга қарши лифтлар олдида - ажратувчи лифт холлари ва тамбур-шлюзлари – ёнғинга қаршиМ.120*120*
3.6 Бошқа лифтлар олдидан ажратувчи (тамбур-шлюзлар) лифт холлари — ёнғинга қаршиМ.С.6060
4 Зина катакларнинг қисмлари
4.1 Ички деворлар — ёнғинга қарши180*180180
4.2 Ташқи деворлар180*60М.
4.3 Майдончалар, маршлар, косоурлар, зиналар, тўсинлар60М.М.
5 Ораёпма элементлари (тўсинлар, устунлар, плиталар, тўшамалар ва ҳ.к.), 1.4 бандда кўрсатилганларидан ташқари
5.1 Қаватлар орасидаги ва чордоқдаги120120120
5.2 Хавфсизлик зоналарининг (хоналари) устидаги ва остидаги — ёнғинга қарши120*120*120*
5.3 3.4 бандида келтирилган хоналар устида ва остида — ёнғинга қарши180180180
6 Қопламаларнинг элементлари (тўсинлар, устунлар, плиталар, тўшамалар)
6.1 Одамларни томга ёки томдан эвакуация қилишни ташкиллаштириладиган ҳолда1206060
6.2 Бошқа бинолар устида3030М.
7 Муҳандислик коммуникацияларининг конструкциялари
7.1 Ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун лифтлар шахталари — ёнғинга қарши деворлар180180180
7.2 Бошқа лифтлар шахталари, коммуникация шахталари — ёнғинга қарши деворлар120120120
7.3 Тутунни чиқариб ташловчи шахталар120120120
8 Ёнғинга қарши тўсиқлар
8.1 Деворлар180*180*180*
8.2 Ораёпмалар180*180*180*
* Ёнғин бардошлилик даражасининг энг охирги чегараси баланд бинодан эвакуация қилишнинг ҳисоблаб чиқилган қийматидан камида 30 дақиқага ортиқроқ бўлиши лозим.
** М. — Меъёрланмайди.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 25.05.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.