Нормативные документы ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 5.5-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 5. Одамларни бинодан эвакуация қилиш
Баланд комплекснинг ҳар бир қавати (яхлит тўсувчи конструкциялар билан ажратилган қаватнинг бир қисми) иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойига эга бўлиши лозим. Эвакуация учун Н2 турдаги тутун босмайдиган камида иккита зина катакларни (ёнғин вақтида ҳаво бостириш билан) назарда тутиш лозим. Ҳаво узатилишини тақсимланган ҳолда, зина катаги ташқарисида бўлиниш ва ўтиш жойларини яратиш заруратини юзага келтирмасдан назарда тутиш керак. Қаватлардан эвакуация зина катакларга ўтиш йўлларини 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали амалга оширилишини назарда тутиш лозим.
Баландлиги 100 м гача бўлган бинолар учун кириш жойи олдида тамбуршлюзсиз Н1 турдаги зина катакларни назарда тутиш рухсат этилади. Табиий ёритиш йўқ бўлганда зина катакларида эвакуация ёритгичи ишончли электр таъминотининг 1-тоифали алоҳида гуруҳи бўйича таъминланиши ва бутун эвакуация вақтига мўлжалланган бўлиши керак, лекин 1 соатдан кам эмас.
Алоҳида ҳолатда, ҳар бир квартиралар 1-иловага мувофиқ хавфсизлик зонаси билан таъминланганда ва қаватнинг умумий майдони 300 м2 дан ортиқ бўлмаганда, турар жой биносидан битта эвакуацияда чиқиш жойи бўлишига йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 25.05.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.