Нормативные документы ШНҚ 2.01.02-04
ШНҚ 2.01.02-04, 1-илова, 8.9-банд
1-илова. Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш · 8. Тутунга қарши ҳимоя комплекси
Ёнғин бардошлилик чегараси меъёрланадиган ҳаво узаткичларни йўналишли иссиқлик кенгайиши компенсаторлари билан жиҳозлаш лозим. Ҳаво узаткичларнинг уланиш қисмларини зичлаш учун ёнмайдиган материаллардан фойдаланилиши шарт. Ҳаво узаткичларни ёнғинга қарши тўсиқлар билан кесишадиган жойларда пўлатдан ясалган ўрнатма элементлари мавжуд проёмларни назарда тутиш керак. Шамоллатиш каналлари ва кайд этилган проёмларнинг бирикадиган юзаларига ёнғиндан ҳимояловчи қопламалар билан ишлов беришга йўл қўйилмайди.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 25.05.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.