Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда йилнинг совуқ даврида иссиқлик йўқотилишини ва йилнинг иссиқ даврида иссиқлик киришини қисқартириш мақсадида қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:
а) ҳажмий-режавий ечимлар, бунда ташқи тўсувчи конструкцияларнинг энг кичик юзага эга бўлиши, иссиқлиги ва намлиги юқорироқ бўлган хоналар бинонинг ички деворлари томонига жойлашуви ҳисобга олиниши лозим;
б) иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,1 Вт/(м·°С) дан ошмаган самарали иссиқлик изоляцияловчи материаллардан рационал фойдаланиш;
в) ёруғлик оралиқлари майдони, бунда у табиий ёритилганлик коэффициенти меъёрий катталигининг минимал қийматига мос бўлиши керак;
г) ёруғлик оралиқларининг қуёшдан сақлайдиган қурилмалар билан ҳимояланганлиги, бунда уларнинг иссиқлик ўтказиш коэффициентининг меъёрий катталиги йилнинг совуқ фаслида қуёш энергиясининг қаршиликсиз киришини таъминлаши лозим;
д) ташқи деворлар ва том ёпмалардаги уланма бирикмалар ва чокларнинг улардан фойдаланишда ишончли герметизацияси.
Лойиҳалаштирилаётган бинони иситиш ва шамоллатишга кетадиган ҳисобий иссиқлик сарфлари, шунингдек кондициялаштириш ва совитишга кетадиган ҳисобий совуқлик сарфлари ҚМҚ 2.01.18-18да белгиланган меъёрий қийматларга мос бўлиши керак.
Официальный источник: Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF) va 01/2-5-son buyruq (PDF). Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.