Шамоллатиладиган ҳаво қатламлари ва осма фасад тизимлари бўлган ташқи деворларни (фасади шамоллатиладиган деворларни) самарали иссиқлик изоляцияловчи материаллардан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштиришда қуйидаги тавсияларга риоя қилиш лозим:
а) зичлиги 100 кг/м³ дан кам бўлмаган иссиқлик ўтказмайдиган самарали бикир материалларни, масалан, минерал пахта ёки бошқа ёнмайдиган материалдан ишланган плиталарни қўллаш;
б) иссиқлик изоляцияси ва фасад қопламасини маҳкамлаш учун зангламайдиган элементлар, анкерлар, дюбелларни қўллаш;
в) ҳаво қатлами тарафига қаратилган иссиқлик изоляциясининг юзаси ячейкалари 4х4 мм дан ошмаган шиша тўр ёки шиша мато билан беркитилиши лозим;
г) иссиқлик изоляцияси ва фасад экрани орасидаги ҳаво қатламининг қалинлиги ўртача 60 мм бўлиши, бироқ 45 мм дан кам ва 80 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак;
д) фасад экрани сифатида плиткали қопламадан фойдаланишда горизонтал чоклар зичловчи материал билан тўлдирилмаслиги керак;
е) юзаси ҳаво қатламининг горизонтал кесими юзасига тенг бўлган пастки (устки) вентиляция тешикларини цоколлар (карнизлар) билан ўзаро бирлаштириш лозим, бунда пастки тешиклар шамоллатиш ва намликни чиқариб ташлаш вазифаларини бажариши керак.
Официальный источник: Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF) va 01/2-5-son buyruq (PDF). Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.