Нормативные документы ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 134-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 6-§. Витриналарни ёритиш
134
Витриналарни ёритишда разрядли ёруғлик манбасига эга бўлган ва светодиодли ёриткичлар қўлланилиши керак. Ёруғлик манбалари ушбу ШНҚнинг 25-жадвалига мувофиқ рангларни фарқлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим.
| Маҳсулот тури | Ёруғлик манбасининг ранг характеристикалари | |
|---|---|---|
| Тц,, К | Ra | |
| Матолар, галантерея, парфюмерия, ўйинчоқлар, китоблар, оёқ кийим, бош кийимлар, мўйналар | 2800-5000 | 80 ва ундан ортиқ |
| Электр ускуналари, хўжалик идишлари, канцелярия моллари, нон | 2800-3200 | 70 ва ундан ортиқ |
| Гўштли, сутли, сабзавотлар, мевалар, ширинлик маҳсулотлари | 2800-3500 | 80 ва ундан ортиқ |
| Балиқ маҳсулотлари | 4000-6500 | 80 ва ундан ортиқ |
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.