Хоналарнинг табиий ёритилиши мебель, жиҳозлар ва бошқа соя берадиган предметларни ҳисобга олмаган ҳолда, шунингдек ёритиш туйнукларида ёруғлик ўтказувчи тўлдирувчиларнинг 100 фоиз ишлатилиши билан ҳисобланиши лозим. ТЁКнинг ҳисобий қиймати вергулдан сўнг иккита белгигача яхлитланиши керак.
Ҳисоб бўйича дераза туйнугининг ўлчамларини 10 фоиз га ўзгартиришга йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.