Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.01.05-24

ШНҚ 2.01.05-24, 33-банд

5-боб. Аралаш ёритиш

33

Ишлаб чиқариш хоналари учун ТЁКнинг норматив қийматларини ушбу ШНҚнинг 1-иловаси бўйича аралаш ёритиш каби қабул қилиш керак.

Ишлаб чиқариш хоналари учун ТЁКнинг норматив қийматларини ушбу ШНҚнинг 2-жадвалига асосан қуйидагиларни қабул қилишга рухсат этилади:

ён томондан ёритиладиган хоналарда ичкарилиги, технологик талаблар ёки рационал ҳажмий-режавий ечимларни танлаш бўйича, аралаш ёритишнинг ушбу ШНҚнинг 1-иловасида кўрсатилган ТЁКнинг норматив қийматларини таъминлаш имконини бермайдиган хоналарда;

I-III разрядли хоналарда.

2-жадвал Аралаш ёритишда ишлаб чиқариш хоналари учун ТЁКнинг энг кичик норматив қиймати
Кўриш ишлари разрядиАралаш ёритишда ТЁКнинг ен, фоиз энг кичик норматив қиймати
Юқоридан ёки аралаш ёритишдаЁн томондан ёритишда
I31,2
II2,51
III20,7
IV1,50,5
V ва VII10,3
VI0,70,2

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.