Ёритиш учун 100 W ва ундан ортиқ қувватга эга умумий чўғланма лампалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ишчи ёки авария ёриткичларининг бир қисмидан навбатчи ёритиш учун фойдаланишга йўл қўйилади.
Бино ичидаги ва ташқи ёритишнинг норматив хусусиятлари ишчи ёритгичлар, ҳамда уларнинг хавфсизлик ва эвакуация йўлларини ёритиш чироқлари билан биргаликдаги таъминланиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.