Ёруғлик манбаининг ранг бериш хусусиятлари ҳақида объектив маълумотга эга бўлиш учун ранг беришнинг умумий индекси киритилиши лозим.
Агар ёруғлик манбаи эталон манба билан бир хил самара берса, бу индекс 100 га тенг бўлади. Чироқнинг ранг бериш хусусиятлари тегишли эталон манбанинг хусусиятларидан узоқлашганда индекс қиймати камаяди.
Хоналарни ёритиш учун ишлатиладиган лампаларнинг ранг бериш индексларининг ранг узатиш гуруҳлари мазкур ШНҚнинг 5-жадвалига мувофиқ амалга оширилиши керак.
| Рангни узатиш гуруҳи | Рангни узатиш даражаси (интервал) | Рангни идрок этиш | Қўллаш намунаси | |
|---|---|---|---|---|
| Афзал | Мақбул | |||
| 1А | Ra>90 | Иссиқ Ўртача Совуқ | Ранг танлаш, тадқиқотлар | - |
| 1В | 80<Ra<90 | Иссиқ Ўртача | тадқиқотлар бюроси | - |
| Ўртача Совуқ | Босмахоналар, тўқимачилик саноати, бадиий ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ишлари | - | ||
| 2 | 60<Ra<80 | Иссиқ Ўртача Совуқ | Ишлаб чиқариш ишлари | Бюро |
| 3 | 40<Ra<60 | Оғир саноатдаги ишлар | Ишлаб чиқариш ишлари | |
| 4 | 20<Ra<40 | - | - | Оғир саноатдаги ишлар |
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.