Нормативные документы ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 79-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 3-§. Турар жой, жамоат ва ёрдамчи бинолар хоналарини ёритиш
Ушбу ШНҚнинг 2-жадвали бўйича ёритиш қурилмаларидан кўзни қамаштириш таъсирини чеклаш учун ўрнатиладиган шинамсизлик кўрсаткичи полдан 1,2 m баландликда хонанинг марказий ўқида ён томондаги девор олдида таъминланиши лозим.
Бунда, шинамсизлик кўрсатгичи ёриткичларни пол устида ўрнатишнинг икки баробар баландлигидан ошмайдиган узунликка эга бўлган хоналар учун чегараланмайди.
Ёритилганликнинг пульсация коэффициентини ушбу ШНҚнинг 1-иловасидаги 2-жадвалга мувофиқ қабул қилиш лозим.
| Кўриш ишлари разряди | Аралаш ёритишда ТЁКнинг ен, фоиз энг кичик норматив қиймати | |
|---|---|---|
| Юқоридан ёки аралаш ёритишда | Ён томондан ёритишда | |
| I | 3 | 1,2 |
| II | 2,5 | 1 |
| III | 2 | 0,7 |
| IV | 1,5 | 0,5 |
| V ва VII | 1 | 0,3 |
| VI | 0,7 | 0,2 |
Таблица взята как изображение из PDF-копии, опубликованной министерством.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.


