Нормативные документы ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 91-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 4-§. Аҳоли пунктларини ташқи ёритиш
Кўчалар, йўллар ва майдонларнинг қатнов қисмига туташ йўлак қопламаларининг ўртача равшанлиги ушбу ШНҚнинг 15-жадвалида кўрсатилган кўчалар, йўллар ва майдонларнинг қатнов қисми қопламасининг ўртача равшанлигининг ярмидан кам бўлмаслиги керак.
| Ёритиш бўйича объект тоифаси* | Кўчалар, йўллар ва майдонлар | Икки ёқлама йўналишда транспорт ҳаракатининг энг катта интенсивлиги, бирл/h | Қопламанинг ўртача равшанлиги , cd/m2 | Қопламанинг ўртача горизонтал ёритилганлиги, lx |
|---|---|---|---|---|
| А | Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари | 3000 дан ортиқ | 1,6 | 20 |
| 1000 дан 3000 гача | 1,2 | 20 | ||
| 500 дан 1000 гача | 0,8 | 15 | ||
| Б | Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари | 2000 дан ортиқ | 1,0 | 15 |
| 1000 дан 2000 гача | 0,8 | 15 | ||
| 500 дан 1000 гача | 0,6 | 10 | ||
| 500 дан кам | 0,4 | 10 | ||
| В | Хўжалик автомобиль йўллари | 500 ва ундан катта 500 дан кам | 0,4 0,3 0,2 | 6 4 4 |
| Изоҳлар: | ||||
| 1) транспорт ҳаракатининг интенсивлигига боғлиқ бўлмаган тезлиги катта йўллар қопламасининг ўртача равшанлиги шаҳар чегарасида 1,6 cd/m2 ва катта шаҳарларнинг аэропортлари, дарё ва денгиз портларига қатнов йўлларида 0,8 cd/m2 қабул қилинади; | ||||
| 2) барча кесишувчи боғ йўлларида икки ва ундан ортиқ даражадаги транспорт кесишув чегараларида қатнов қисми қопламасининг ўртача ёритилганлиги ёки ўртача равшанлиги худди улар ичидаги асосийси каби, шаҳар чегарасидаги киришлар ва тармоқланишларда эса – камида 0,8 cd/m2ёки 10 lx бўлиши керак. *Майдонлар тоифаси ушбу ШНҚнинг 22-жадвали бўйича қабул қилинди. | ||||
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.