Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 108-банд
8-боб. Биноларнинг тўсувчи конструкцияларининг товуш изоляцияси · 7-§. Эшик, дарвоза ва деразаларга қўйиладиган талаблар
Тўсувчи конструкцияларни лойиҳалашда қуриш ва фойдаланиш жараёнида тўсувчи конструкцияларнинг туташувларида минимал елвизак тирқишлар ва ёриқлар бўлмаслигини ҳисобга олиш керак.
Қуриш жараёнида вужудга келган тирқиш ва ёриқлар улар тозалангандан кейин конструктив чоралар бажариш ёки бутун чуқурлик бўйича қуримайдиган герметиклар ва бошқа материаллар билан тўлдириш орқали бартараф қилиниши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.