Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 13-банд
4-боб. Шовқин манбалари ва уларнинг шовқин тавсифлари
Ташқи шовқиннинг асосий манбаларига қуйидагиларни киритишга йўл қўйилади:
шаҳар транспорти (автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен, йўналишли ва йўналишсиз таксилар оқимлари, аэропортларга қўниш учун яқинлашаётган самолётлар);
ишлаб чиқариш ва энергетика объектлари;
очиқ стадионлар.
Даҳа ичидаги шовқин манбаларига қуйидагилар киритилишига йўл қўйилади:
гаражлар ва автотураргоҳларга кириш-чиқиш жойларидаги транспорт воситалари;
вентиляция ва кондиционер тизимлари, марказий иссиқлик таъминоти корхоналари;
дўконларнинг хўжалик ҳовлилари;
қурилиш майдончалари ва бошқа шовқин чиқарувчи объектлар.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.