Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 169-банд
10-боб. Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимлари · 4-§. Шовқинни пасайтириш ва ундан ҳимоялашнинг асосий усуллари ва воситаларига қўйиладиган талаблар
Қувурларни бинонинг қурилиш конструкцияларига маҳкамлаш ва техник хоналарнинг тўсиқлари орқали ўтказиш жойларида қувурлар виброизоляцияланиши лозим.
Кўрсатилган асбоб-ускуналарни қуйидаги ҳолларда биноларнинг томлари, очиқ майдончаларига ўрнатишга йўл қўйилади:
уларнинг остида техник қаватлар (хоналар) мавжуд бўлганда;
юқориги қаватлардаги шовқиндан ҳимоя қилиниши лозим бўлган хоналарда оширилган таркибий шовқиннинг вужудга келишига йўл қўймайдиган ишончли виброизоляция мавжуд бўлганда.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.