Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 179-банд
11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар
Ҳудудий ривожлантириш схемалари ва аҳоли пунктининг бош режасини ишлаб чиқиш босқичида ҳудудга шовқиннинг таъсирини пасайтириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш лозим:
рекреацион зоналарни саноат зоналари, коммунал-омбор зоналари ва асосий транспорт коммуникацияларидан ажратиш орқали ҳудудни функционал зоналаштириш;
тезкор ва юк транспорти ҳаракатланадиган магистрал йўлларни турар жой зоналари ва дам олиш зоналарини айланиб ўтадиган қилиб трассалаштириш;
тезкор автомобиль йўллари ва темир йўлларнинг транспорт коридорларида трассалаштиришни шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари, шунингдек даволаш-курорт зоналари ва рекреацион зоналарни айланиб ўтадиган қилиб бирлаштириш;
кўча-йўл тармоғини транспорт оқимларининг таркиби бўйича, юк ҳаракатининг асосий ҳажмини ажратиш билан ихтисослаштирилган магистралларга дифференциялаш;
асосий транспорт оқимларини турар жой зоналаридан ташқарида ўтадиган, юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлган унчалик кўп сонли бўлмаган магистрал кўчаларга йўналтириш (саноат зоналари ва коммунал-омбор зоналарининг чегаралари бўйлаб, темир йўлларнинг шохчаларининг чизиқ (полоса)ларида);
асосий қурилиш массивларини транспорт магистралларидан ажратиш учун магистраллар ўртасидаги ҳудудларни йириклаштириш;
турар жой зоналари ва турар жой уйлари чегараларида автотураргохлар тизимини яратиш;
магистрал кўчалар ва йўлларни трассалаштиришда ўрин-жой релъефининг шовқиндан ҳимоялаш хусусиятларидан фойдаланиш;
аэропортларнинг атрофини шовқиндан ҳимоялайдиган зоналаштириш.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.