Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 20-банд
6-боб. Ҳисоблаш нуқталарида товуш босимининг даражаларини аниқлашга қўйиладиган талаблар
Товуш қувватининг даражалари 10 dB ва ундан кўпроққа фарқ қиладиган бир нечта шовқин манбаларига эга бўлган хоналарда ҳисоблаш нуқталари максимал ва минимал даражаларга эга бўлган манбаларнинг ёнидаги иш жойларида танланиши лозим.
Бир турдаги асбоб-ускуналар гуруҳ қилиб жойлаштирилган хоналарда ҳисоблаш нуқталари максимал ва минимал даражаларга эга бўлган гуруҳларнинг марказидаги иш жойида танланиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.