Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 88-банд
8-боб. Биноларнинг тўсувчи конструкцияларининг товуш изоляцияси · 6-§. Кузатиш, масофадан бошқариш хоналари, беркиниш жойларининг тўсувчи конструкциялари, кожух (изоляцияловчи, оловбардош материал)ларнинг товуш изоляциясига қўйиладиган талаблар
Машина ва технологик асбоб-ускуналарнинг товушдан изоляциялайдиган тўсиқларини, юпқа листли материаллар (металл, пластик, шиша ва бошқа шу кабилар)дан тайёрланган товушдан изоляциялайдиган кожух (изоляцияловчи, оловбардош материал)ларни шовқин даражаларини пасайтириш мақсадида, қуйидаги ҳолларда қўллаш лозим:
бевосита шовқин манбаининг ёнида жойлашган иш жойларида;
бошқа қурилиш-акустик чора-тадбирларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмайдиган иш жойларида.
Кожух (изоляцияловчи, оловбардош материал) конструкциясининг акустик самарадорлиги унинг товуш изоляцияси (Rк, dB) билан баҳоланиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.