Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24
ШНҚ 2.01.08-24, 16-илова, 4-банд
16-илова. · Турар жой объектлари биноларининг тўсувчи конструкцияларининг ҳаво шовқинидан изоляциялаш частота тавсифларини тузиш услуби
Акустик бир жинсли тўсиқнинг товушдан изоляциялаш қобилиятининг частота тавсифини ҳисоблаш ва тузиш қуйидаги тартибда амалга оширилиши керак:
а) график қурилади, унинг абсциссалар ўқи бўйлаб 100-6000 Hz диапазондаги частоталар қўйилади (масштабда: октава – 3 cm), ординаталар ўқи бўйлаб эса товушдан изоляциялаш қобилиятининг катталиклари dB ларда қўйилади (масштаб: 10 dB – 2 cm).
б) тўсиқнинг m юза зичлиги аниқланади:
m = h ·γ, kg/m²
в) эгри чизиқни тузиш ВА горизонтал қисмдан бошланади. В нуқтанинг абсциссаси - fB ни конструкциянинг материалининг қалинлиги ва зичлигига боғлиқ равишда мазкур илованинг 4-жадвали бўйича аниқлаш лозим.
fB нинг қийматини fB унда жойлашадиган чегараларда ўртача геометрик частотагача яхлитлаш лозим. Учдан бир октава чизиқ (полоса)ларининг чегаралари ушбу ШНҚнинг 4-иловаси 3-жадвалида келтирилган.
В нуқтанинг ординатаси — RB ни mэ юзанинг эквивалент зичлигига боғлиқ равишда қуйидаги формула бўйича аниқлаш керак:
(3)mэ− юзанинг эквивалент зичлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади.
(4)бу ерда:
m – юзанинг зичлиги, kg/m2 (қовурғали конструкциялар учун қовурғаларни ҳисобга олмасдан қабул қилинади);
К – енгил тўлдирувчилар билан тўлдирилган бетондан, ғовак бетон ва бошқалардан ишланган тўсиқнинг букилишга қаттиқлигининг тўлдирувчилар билан тўлдирилган юза зичлигига эга бўлган оғир бетондан ишланган конструкцияларга нисбатан нисбий ортишини ҳисобга олувчи коэффициент.
Енгил тўлдирувчилар билан тўлдирилган бетондан, ғовак бетондан ишланган, ғиштдан ёки ичи бўш керамик блоклардан терилган яхлит тўсувчи конструкциялар учун К қуйидаги 3-жадвал бўйича аниқланиши керак.
г) В нуқтадан чап томонга ВА горизонтал кесма ўтказилиши лозим. В нуқтадан ўнгга эса RC =65 dB ординатага эга бўлган С нуқтагача ҳар октавада 6 dB нишабликка эга бўлган ВС кесма ўтказилиши керак. С нуқтадан ўнг томонга СD горизонтал кесма ўтказилиши лозим.
С нуқта частоталарнинг чегараланадиган диапазонидан ташқарида ётса (fC = > 3150 Hz), CD кесма ўтказишга йўл қўйилмайди.
R товуш изоляциясининг қийматини 0,5 dB гача яхлитлаш лозим.
Мазкур ШНҚнинг 2-формуласида ифодаланган ҳисоблашлар ажратиб турувчи тўсиқнинг (ҳисобланиши лозим бўлган) қалинлигини унга туташадиган тўсиқларнинг қалинлигига нисбати 0,5 < h /ℎтуташ < 1,5 оралиқда бўлганда ишончли натижаларни беради.
| Бетоннинг зичлиги γ, kg/m³ | fB , Hz |
|---|---|
| ≥ 1800 | 29000/h |
| 1600 | 31000/h |
| 1400 | 33000/h |
| 1200 | 35000/h |
| 1000 | 37000/h |
| 800 | 39000/h |
| 600 | 40000/h |
| Изоҳлар: | |
| 1. h – тўсиқнинг қалинлиги, mm. | |
| 2. γ нинг оралиқ қийматлари учун fB нинг частотаси интерполяция усули орқали аниқланиши керак. | |
| 1/3 октава чизиғи (полосаси)нинг ўртача геометрик частотаси | 1/3 октава чизиғи (полосаси)нинг чегаралари | 1/3 октава чизиғи (полосаси)нинг ўртача геометрик частотаси | 1/3 октава чизиғи (полосаси)нинг чегаралари |
|---|---|---|---|
| 50 | 45-56 | 630 | 562-707 |
| 63 | 57-70 | 800 | 708-890 |
| 80 | 71-88 | 1000 | 891-1122 |
| 100 | 89 – 111 | 1250 | 1123-1414 |
| 126 | 112-140 | 1600 | 1415-1782 |
| 160 | 141-176 | 2000 | 1783-2244 |
| 200 | 177-222 | 2500 | 2245-2828 |
| 250 | 223-280 | 3150 | 2829-3563 |
| 315 | 281-353 | 4000 | 3564-4489 |
| 400 | 354-445 | 5000 | 4490-5657 |
| 500 | 446-561 |
Изоҳ:
Жадвалга баҳолаш эгри чизиғининг R қийматларини киритиш ва ҳисобий частота тавсифининг баҳолаш эгри чизиғидан ноқулай оғишларини аниқлаш керак (3-илова). Ноқулай оғишларнинг йиғиндиси 105 dB ни ташкил қилиши лозим (бу 32 dB дан анчагина катта).
Баҳолаш эгри чизиғини 7 dB га пастга силжитиш ва силжитилган баҳолаш эгри чизиғидан ноқулай оғишларнинг йиғиндисини аниқлаш керак. Бунда, ноқулай оғишларнинг йиғиндиси 28 dB ни ташкил қилиши лозим (бу 32 dB дан кичик).
| Материалнинг тури | Материал синфи | Зичлик, kg/m3 | К |
|---|---|---|---|
| Керамзитобетон | В 7,5 В 12,5 – В 15 | 1500-1550 1300-1450 1200 1100 1700-1750 1500-1650 1350-1450 1250 | 1,1 1,2 1,3 1,4 1,1 1,2 1,3 1,4 |
| Перлитобетон | В 7,5 | 1400-1450 | 1,2 |
| 1300-1350 | 1,3 | ||
| 1100-1200 | 1,4 | ||
| 950-1000 | 1,5 | ||
| Аглопоритобетон Шлакопемзобетон | В 7,5 В 12,5 В 7,5 | 1300 1100-1200 950-1000 1500-1800 1600-1700 | 1,1 1,2 1,3 1,2 1,2 |
| Газобетон,пенобетон, газосиликат | В 12,5 В 5,0 | 1700-1800 1000 800 600 | 1,2 1,5 1,6 1,7 |
| Ғишт, ичи бўш керамик блоклардан териш Гипсобетон, гипс (шунингдек, ғовак ёки енгил тўлдирувчилар билан тўлдирилган гипсобетон) | В 7,5 | 1500-1600 | 1,1 |
| 1200-1400 | 1,2 | ||
| 1300 | 1,3 | ||
| 1200 | 1,4 | ||
| 1000 | 1,5 | ||
| 800 | 1,6 |
Изоҳлар: γ = 1800 kg/m3 ва ундан юқори зичликка эга бўлган яхлит тўсувчи конструкциялар учун К = 1.
Думалоқ бўшлиқларда 1800 kg/m3 ва ундан юқори зичликка эга бўлган бетон
![]()
бу ерда: J – кесимнинг инерция моменти, m4
b – кесимнинг эни,
ℎкелт– кесимнинг келтирилган қалинлиги, m.
K коэффициент енгил бетонлардан ишланган яхлит конструкциялар ва думалоқ бўшлиқларга эга бўлган конструкциялар учун алоҳида аниқланган коэффициентларнинг кўпайтмаси сифатида қабул қилиниши лозим.
Думалоқ бўшлиқларга эга бўлган, енгил бетондан ишланган тўсувчи конструкциялар учун (ушуб илованинг 4-расми) К коэффициент енгил бетондан ишланган яхлит конструкциялар ва думалоқ бўшлиқларга эга бўлган конструкциялар учун алоҳида аниқланган коэффициентларнинг кўпайтмаси сифатида қабул қилиниши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.