Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 16-илова, 6-банд

16-илова. · Турар жой объектлари биноларининг тўсувчи конструкцияларининг ҳаво шовқинидан изоляциялаш частота тавсифларини тузиш услуби

6

1400 kg/m3 зичликка ва 120 mm қалинликка эга бўлган, В 7,5 синфидаги керамзитобетондан ишланган тўсиқ билан (1-расм) ҳаво шовқинидан изоляциялашнинг частота тавсифи қуйидагича тузилиши керак:

а) графикни тузилади (3-расм);

б) 4-жадвал бўйича В нуқтага мос келадиган частота аниқланади.

γ = 1400 kg/m3 да нуқтанинг абсциссаси fB = 33000 / 120 = 275 ≈ 250 Hz ни ташкил қилиши лозим.

Октава чизиғи (полосаси)нинг fB унинг чегараларида ётадиган учдан бирини ўртача частотагача яхлитланади.

в) тўсиқнинг юза зичлигини аниқланади:

m= 1400·0,12 = 168 kg/m2

3-жадвал бўйича K = 1,2 коэффициентни аниқлашда тўсиқнинг эквивалент юза зичлиги mэ= 168·1,2 = 201,6 kg/m2 ни ташкил қилиши лозим.

В нуқтада товуш изоляцияси RB = 20lg 201,6 −12 = 34 dB ни ташкил қилиши керак.

В нуқтадан чап томонга ВА горизонтал кесмани ўтказиш лозим. В нуқтадан ўнг томонга ҳар бир октавага 6 dB га нишаблик билан ВС кесмани ўтказиш керак.

С нуқта частоталарнинг чегараланадиган диапазонидан ташқарида ётиши лозим (ушбу илованинг 3 расми).

Частоталарнинг чегараланадиган диапазонида ҳаво шовқинидан изоляциялаш қуйидагини ташкил қилади:

16-илова, 4-жадвал В нуқтанинг абсциссаси - fB ни аниқлаш
Бетоннинг зичлиги γ, kg/m³fB , Hz
≥ 180029000/h
160031000/h
140033000/h
120035000/h
100037000/h
80039000/h
60040000/h
Изоҳлар:
1. h – тўсиқнинг қалинлиги, mm.
2. γ нинг оралиқ қийматлари учун fB нинг частотаси интерполяция усули орқали аниқланиши керак.
16-илова, 3-жадвал К коэффициентни аниқлаш
Материалнинг туриМатериал синфиЗичлик, kg/m3К
КерамзитобетонВ 7,5 В 12,5 – В
15
1500-1550
1300-1450
1200
1100
1700-1750
1500-1650
1350-1450
1250
1,1
1,2
1,3
1,4
1,1
1,2
1,3
1,4
ПерлитобетонВ 7,51400-14501,2
1300-13501,3
1100-12001,4
950-10001,5
Аглопоритобетон ШлакопемзобетонВ 7,5
В 12,5
В 7,5
1300
1100-1200
950-1000
1500-1800
1600-1700
1,1
1,2
1,3
1,2
1,2
Газобетон,пенобетон, газосиликатВ 12,5
В 5,0
1700-1800
1000
800
600
1,2
1,5
1,6
1,7
Ғишт, ичи бўш керамик блоклардан териш Гипсобетон, гипс (шунингдек, ғовак ёки енгил тўлдирувчилар билан тўлдирилган гипсобетон)В 7,51500-16001,1
1200-14001,2
13001,3
12001,4
10001,5
8001,6

Изоҳлар: γ = 1800 kg/m3 ва ундан юқори зичликка эга бўлган яхлит тўсувчи конструкциялар учун К = 1.

Думалоқ бўшлиқларда 1800 kg/m3 ва ундан юқори зичликка эга бўлган бетон

j тўсиқлар учун К коэффициент K=1,5*4√b∗ℎ3 формула бўйича аниқланади. келт

бу ерда: J – кесимнинг инерция моменти, m4

b – кесимнинг эни,

ℎкелт– кесимнинг келтирилган қалинлиги, m.

K коэффициент енгил бетонлардан ишланган яхлит конструкциялар ва думалоқ бўшлиқларга эга бўлган конструкциялар учун алоҳида аниқланган коэффициентларнинг кўпайтмаси сифатида қабул қилиниши лозим.

Думалоқ бўшлиқларга эга бўлган, енгил бетондан ишланган тўсувчи конструкциялар учун (ушуб илованинг 4-расми) К коэффициент енгил бетондан ишланган яхлит конструкциялар ва думалоқ бўшлиқларга эга бўлган конструкциялар учун алоҳида аниқланган коэффициентларнинг кўпайтмаси сифатида қабул қилиниши керак.

1-расм. Акустик бир жинсли конструкциялар (а - залворли, б – юпқа)

1-расм. Акустик бир жинсли конструкциялар (а - залворли, б – юпқа)

Изображение взято из PDF-копии, опубликованной министерством.

3-расм. 3-мисолга ҳисобий частота тавсифи

3-расм. 3-мисолга ҳисобий частота тавсифи

BIMFAB eslatmasi: manbada rasm raqami «3.расм.» deb (chiziqcha o‘rniga nuqta bilan) yozilgan.

Изображение взято из PDF-копии, опубликованной министерством.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.