Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 148-банд
5-боб. Бетон ва темир-бетон конструкция элементларининг биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблари · 1-§. Бетон элементларининг мустаҳкамлилиги бўйича ҳисоби
Ушбу ШНҚнинг 151-бандига кўра элементлар ҳамда конструкциялардан фойдаланишда дарзларга йўл қўйилмайдиган (сув, карниз, парапет ва бошқалар босимига учрайдиган элементлар) қилиб ҳисоблашда чўзилган зонасини бетон қаршилигини инобатга олиб амалга оширилиши лозим.
Бунда, чегаравий ҳолатга эришганда бетонининг чўзилган зонасининг бузилиши (дарзлар ҳосил бўлиши) билан тавсифланиши лозим.
Мазкур ШНҚнинг 3-расмига кўра чегаравий зўриқтиришлар қуйидагиларни аниқлаши лозим:
деформациядан кейин кесимлар яссилиги;
бетонни четки чўзилган толасининг энг катта нисбий узайиши 2Rbt ⁄Eb га тенглигини;
бетоннинг сиқилган зонасининг эластиклик (баъзи ҳолларда эластиксизлик) деформацияларини;
бетонининг чўзилган зонасида зўриқтиришларни бир текис тақсимланган ва қаршиликга Rbt тенг қабул қилишни.

3-расм. Бетоннинг мустаҳкамлилиги бўйича (марказ ташқарисида сиқилган) элементнинг чўзилган зонасида бўйлама ўқига нисбатан нормал бўлган кесимда эгилувчанлигини ҳисоблашда зўриқтирилган схемаси ва эпюралари
Изображение взято из PDF-копии, опубликованной министерством.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.