Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 163-банд
5-боб. Бетон ва темир-бетон конструкция элементларининг биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблари · 5-§. Элемент бўйлама ўқига нисбатан нормал бўлган кесимларнинг мустаҳкамлилиги бўйича ҳисоби
Элементни бўйлама ўқига нисбатан нормал кесимдаги чегаравий зўриқтиришлар қуйидагилардан аниқланиши лозим:
бетонни чўзилишга қаршилиги нолга тенг бўлганда;
бетонни сиқилишга қаршилиги Rb га тенг бўлган ва сиқилган зонаси бўйлаб бир текис тақсимланган зўриқтиришлар билан ифодаланганда;
арматурадаги деформация (зўриқтириш)лар олдиндан зўриқтирилган деформация (зўриқтиришлар)ни ҳисобга олиб, бетон сиқилган зонасининг баландлигига боғлиқ ҳолда мазкур ШНҚнинг 203-бандига кўра;
арматурадаги чўзилувчи зўриқтиришлар чўзилишга ҳисобий қаршиликдан Rs ошмаслиги;
арматурадаги сиқилувчи зўриқтиришлар сиқилишга ҳисобий қаршиликдан Rsc ошмаслиги.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.