Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 186-банд
5-боб. Бетон ва темир-бетон конструкция элементларининг биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблари · 7-§. Тўғри бурчак ва ҳалқали элемент кесимларининг марказ ташқарисида сиқилганлиги
Оғир ва майда донадор бетонлардан тайёрланган яхлит кесимли арматураланган элементларни ҳисоблари тўр ёки спираль энг чекка ўзакларининг ўқлари билан чекланган Aef бетон кесими юзасининг фақат бир қисми ҳисобга кирита бориб, мазкур ШНҚнинг 36-38, 65 ва 66-формулаларига Rb ўрнига Rb,red бетоннинг келтирилган призмавий мустаҳкамлигини, юқори мустаҳкамликка эга арматурада эса, Rsc ўрнига – Rsc,red қийматни қўйиб мазкур ШНҚнинг 176 ва 203-бандлар кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.