Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24

ШНҚ 2.03.01-24, 301-банд

6-боб. Темир-бетон элементларнинг маҳаллий юк таъсирларига ҳисоби · 7-§. Темир-бетон элементларни чидамлиликка ҳисоби

301

Элементнинг бўйлама ўқига қия кесимларни чидамлиликка ҳисоблаш, келтирилган кесимнинг оғирлик маркази даражасида элемент узунлиги бўйича таъсир қилувчи асосий чўзувчи зўриқтиришларнинг тенг таъсир этувчиси, кўндаланг арматурадаги зўриқтиришлар γs3 ва γs4 иш шароитлари коэффициентларига кўпайтирилган Rs қаршиликка тенг бўлганда, мазкур ШНҚнинг 24 ва 25-жадвалларига ушбу кўндаланг арматура томонидан тўлиқ қабул қилинадиган шароитдан келиб чиқиб амалга оширилиши керак.

25-жадвал
Арматура синфиПайвандланган бирикмалар гуруҳиЮкларнинг кўп марта такрорланиши ва қуйидаги тенг цикл ассиметрия коэффициенти ρs арматуранинг иш шароити коэффициентлари γs4
00,20,40,70,80,91,0
A240; A30010,900,951,001,001,001,001,00
20,650,700,750,901,001,001,00
30,250,300,350,500,650,851,00
40,200,200,250,300,450,651,00
A40010,900,951,001,001,001,001,00
20,600,650,650,700,750,851,00
30,200,250,300,450,600,801,00
40,150,200,200,300,400,601,00
A6001——0,950,951,001,001,00
2——0,750,750,800,901,00
3——0,300,350,550,701,00
A800 иссиқ прокатланган1——0,950,951,001,001,00
2——0,750,750,800,901,00
3——0,350,400,500,701,00
Изоҳлар: 1. Ушбу жадвалда келтирилган пайвандланган бирикишлар гуруҳлари РСТ Уз 865- 98 бўйича чидамлиликка ҳисобланадиган конструкциялар учун йўл қўйиладиган қуйидаги турдаги пайвандланган бирикишларни ўз ичига олади: 1-гуруҳ - учма-уч туташувчи турлардаги С3-Км, С4-Кп; 2-гуруҳ - хочга ўхшаш К1-Кт турдаги, учма-уч туташувчи қуйидаги турлардаги С1-Ко, С5-Мф, С6-Мп, С7-Рв, С8-Мф, С9-Мп, С10-Рв ва С20-Рм – барча ўзак бирикмаларнинг диаметри1,0 га тенг нисбатида; 3-гуруҳ - хочга ўхшаш туридаги К2-Кт; учма-уч туташувчи қуйидаги турлардаги С11-Мф, С12-Мп, С13-Рв, С14-Мп, С15-Рс, С16-Мо, С17-Мп, С18-Мо, С19-Рм, С21-Рн ва С22-Ру; таврсимон турлардаги Т6-Кс, Т7-Ко; 4-гуруҳ -устма-уст турлардаги Н1-Рш, Н2-Кр и Н3-Кп; таврсимон турлардаги Т1-Мф, Т2-Рф ва Т12-Рз. 2. Жадвалда арматура диаметри 20 mm гача бўлган коэффициент қийматлари γs4 берилган. 3. Ўзаклар диаметри 22-32 mm бўлганда коэффициент қийматлари γs4 5 фоизга, 32 mm дан ортиқ бўлганда 10 фоизга камайтирилиши лозим.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.