Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 329-банд
7-боб. Темир-бетон конструкция элементларининг иккинчи гуруҳ · 5-§. Элемент бўйлама ўқига нормал дарзларнинг очилишига ҳисоби
Мазкур ШНҚнинг 159-формуласида “мусбат” ишораси марказ ташқарисида чўзилишга, “манфий” ишораси марказ ташқарисида сиқилишга қабул қилиниши зарур.
N чўзилувчи бўйлама кучнинг S ва S′ арматуранинг оғирлик марказлари орасида жойлашишида es қиймати “манфий” ишораси билан қабул қилиниши лозим.
Мазкур ШНҚнинг 158 ва 159-формулаларида:
z – S арматура кесим юзаси оғирлик марказидан дарз устидаги кесимнинг, мазкур ШНҚнинг 341-банди талабларига мувофиқ аниқланувчи, сиқилган зонасидаги зўриқтиришлар тенг таъсир қилувчиси қўйилган нуқтагача масофа.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.