Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 480-банд
8-боб. Конструктив талаблар · 11-§. Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон элементларни конструктив лойиҳалаш бўйича қўшимча талаблар
Олдиндан зўриқтирилган элементларнинг учларида камида 0,6lp узунликда В7,5-В12,5 енгил бетондан ясалган элементларда узунлиги камида lp бўлган майдонларда 5 сm ли қадам билан мазкур ШНҚнинг 138-бандига мувофиқ ҳамда анкерлари бўлмаган арматурали элементлар учун камида 20 сm да, анкерли қурилмалар мавжудлигида эса ушбу қурилмаларнинг иккита узунлигига тенг бўлган қўшимча кўндаланг ёки арматура (арматуранинг барча бўйлама ўзакларини ҳамда хомутларини 5-10 сm ли қадам билан қамраб олувчи пайвандланган тўрлар) ўрнатилиши керак.
Бетонга тортиладиган арматура учларида анкерларни ўрнатиш ҳамда бетонни илашиши етарлича бўлмаганда, (силлиқ, сим, кўптўқима канатлар) таянчларга тортиладиган арматура ўрнатилиши, бунда анкер қурилмалар, арматура ишлашининг барча босқичларида арматуранинг бетонга ишончли заделка қилинишини таъминлаши керак.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.