Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24
ШНҚ 2.03.01-24, 544-банд
10-боб. Бино ва иншоотларни темир-бетон конструкцияларни реконструкция қилишда ҳисоби ва конструктив лойиҳалаш бўйича талаблар · 2-§. Текширув ҳисоблари
Мавжуд конструкцияларда кўчишлар ва дарзларнинг очилиш кенглиги чегаравий йўл қўйилган қийматлардан кичик бўлса, элементлар кесимларидаги янги юкламалардан зўриқишлар ҳақиқий таъсир қилаётган юкламалар туфайли зўриқишлар қийматларидан ортиқ бўлмаса, иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблар бажарилмаcлиги керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.