Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.03.01-24

ШНҚ 2.03.01-24, 9-илова, 1-банд

9-илова. Бетон шпонкалар ҳисоби

1

Йиғма элемент ва қўшимча ётқизилган бетон ёки қоришма орасида силжитувчи зўриқишларни узатадиган бетон шпонкалар ўлчамлари қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:

(1)-формула(1)
(2)-формула(2)

бу ерда Q – шпонкалар орқали узатиладиган силжитувчи куч;

tk , ℎk , lk – шпонка чуқурлиги, баландлиги ва узунлиги;

nk – ҳисобга киритиладиган ва учдан ортиқ бўлмаган деб қабул қилинадиган шпонкалар сони.

N сиқилиш кучи мавжудлигида шпонкалар баландлигини қуйидаги формула бўйича аниқланади:

(3)-формула(3)

Тўшама элементларини шпонкалар билан бириктиришда ҳисобга киритиладиган шпонка узунлиги элемент оралиғининг кўпи билан ярмини ташкил қилиши керак. Бунда, Q қиймати элемент бутун узунлиги бўйича силжитувчи зўриқишлар йиғиндисига тенг деб қабул қилинади.

(1)-(3) формулалар бўйича йиғма элемент шпонкаларини ва қўшимча ётқизилган бетондан шпонкаларни, уларнинг бетонининг Rb ва Rbt ҳисобий қаршиликларини бетон конструкциялар учун қандай бўлса, шундай қабул қилган ҳолда текшириш лозим.

Икки шохли колонна чўзилган шохини пойдевор стаканидан суғуриб олишга ҳисоблашда бешта шпонка ишини ҳисобга олишга йўл қўйилади (мазкур илованинг 1-расми).

1-расм. Силжитувчи зўриқишларни йиғма элементдан монолит бетонга узатувчи шпонкаларни ҳисоблаш учун схема

1-расм. Силжитувчи зўриқишларни йиғма элементдан монолит бетонга узатувчи шпонкаларни ҳисоблаш учун схема

1 – йиғма элемент, 2 – монолит бетон

Изображение взято из PDF-копии, опубликованной министерством.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.07.2024. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.