Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 114-банд
6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 3-§. Том қопламалар элементларининг ечими
Том қопламаларнинг деворлар, шахталар ва бошқа конструктив элементларга туташган жойларида сув ўтказмайдиган қоплама учун конструкцияларнинг текис вертикал юзалари ҳамда ўтиш ён деворчалари (45° бурчак остида) асос вазифасини бажариши керак.
Бу ён деворчалар баландлиги 100 mm дан кам бўлмаслиги ҳамда том учун асос сифатида ишлатиладиган иссиқлик изоляцияловчи материаллардан тайёрланиши лозим.
Бунда, ўтиш ён деворчалар том қоплама тагига асос сифатида қўлланадиган иссиқлик изоляцияловчи материаллардан ёки B3.5 синфига мансуб енгил темир-бетондан, M-50 маркали цемент-қум қоришмасидан ва қумли асфальт-бетондан бажарилиши лозим.
Бу жойларда ғишт деворларни M-50 маркали цемент-қум қоришмаси билан суваш керак.
Панелларни маҳкамлаш учун девор текислигидан чиқиб турадиган металл устунлар пайвандланган металл тўр бўйлаб сувалаши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.