Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 171-банд
9-боб. Металл том қопламалар · 1-§. Асосий талаблар
Том қоплама пўлат листларининг бир-бирига улашни тик ёки ётиқ чоклар билан, якка ва биргаликда (қўшалоқ ҳолда) фалъслар ёрдамида бажарилиши лозим.
Тик (вертикал) чоклар том қоплама нишаблиги бўйлаб, ётиқ чоклар эса кўндалангига, нишаблик бўйлаб пастга букилган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Якка чоклар нишаблиги 20 фоиз гача бўлган том қоплама нишабликларида, қўшалоқ чоклар эса нишаблиги 20 фоиз ортиқ бўлган том қоплама нишабликларида ҳамда сув энг кўп тўпланадиган жойларда (тарновлар, ендовалар) қўлланиши лозим.
Ҳар бир чокнинг тагида ёғоч панжара (обрешётка)нинг бруслари ёки тўшама тахтаси бўлиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.