Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 173-банд
9-боб. Металл том қопламалар · 1-§. Асосий талаблар
Профилланган пўлат тўшама асосан нишабликлари оддий шаклга эга бўлган саноат-ишлаб чиқариш объектлари ҳамда жамоат ва саноат бинолари учун қўлланиши керак.
Ўрнатиш жараёнида завод ҳимоя-декоратив қопламасига қўшимча равишда ёғсизлантирилган юза бўялиши лозим.
Юк кўтарувчи профилланган тўшама мазкур ШНҚнинг 3-иловасидаги талабларга мувофиқ деталлари иситиладиган томёпмаларда ўрамли ёки суртмали (мастика)ли том қопламалар остига ўрнатиладиган юк кўтарувчи элемент сифатида ёки совуқ қопламали мустақил томёпма сифатида қўлланилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.