Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 260-банд
12-боб. Маҳаллий материаллардан тайёрланган том қопламаларга қўйиладиган талаблар · 1-§. Асосий талаблар
Лой-сомонли том қопламалар деворлари маҳаллий, пойдевори грунтли материаллардан бўлган биноларнинг чордоқсиз томлари таркибида ҳосил қилиниши лозим.
Бундай том қопламалар учун асос сифатида узун пояли ўсимликлардан тўқилган бўйралар қўлланилиши, улар паст навли маҳаллий ёғочдан кўтарилган томёпма тўсинлари бўйлаб яхлит тўшама кўринишида жойлаштирилиши керак.
Тўшамалар устига ётқизиладиган лой-сомон аралашмасининг турли қалинлиги ҳисобига том нишаблигининг 1 — 3 фоиз ҳосил қилиниши лозим.
Томнинг сув ўтказмаслигини ошириш мақсадида, янги ётқизилган лой-сомон аралашмаси озгина намлантирилиб зичланиши ва унинг юзасига эса суюқ лой қоришмаси суртилиб текисланиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.