Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24

ШНҚ 2.03.10-24, 290-банд

13-боб. Тўлқинсимон листлардан тайёрланган том қопламалар · 1-§. Асосий талаблар

290

Битумли тўлқинсимон листлар учун асос том қопламанинг нишаблигига қараб белгиланиши лозим.

Нишаблик 10 дан 20 фоизгача (6 дан 12° гача) бўлганда, асос сифатида тахта ёки фанерадан тайёрланган яхлит тўшама бўлиши керак.

Бунда, листларнинг бўйлама устма-уст қоплама қиймати камида 300 mm бўлиши, ён томондаги устма-уст қоплама эса икки тўлқинга тенг бўлиши лозим.

Тўлқинсимон листлар орасидаги кўндаланг чоклар листлар билан битта тўпламда етказиб бериладиган тўлдиргич қистирмалари билан зичланган бўлиши керак.

Нишаблик 20 дан 25 фоизгача (12 дан 15° гача) бўлса, ёғоч панжара (обрешётка)нинг қадами 450 mm дан ошмаслиги, бўйлама устма-уст қоплама 200 mm дан кам бўлмаслиги ва ён томондаги устма-уст қоплама битта тўлқинга тенг бўлиши лозим.

Нишаблик 25 фоиздан ортиқ (15° дан ортиқ) бўлса, ёғоч панжара (обрешётка)нинг қадами 600 mm дан ошмаслиги, бўйлама устма-уст қоплама 120 mm дан кам бўлмаслиги, ён томондаги устма-уст қоплама эса бир тўлқинга тенг бўлиши керак.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.