Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 311-банд
15-боб. Томларнинг реконструкция қилишга қўйиладиган талаблар
Томларнинг реконструкциясида бино ва иншоотларнинг хавфсизлик даражасини пасайишига ҳамда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
ёнғинга қарши ҳолатни ёмонлаштиришга;
мавжуд юк кўтарувчи конструкциялар, асос ва пойдеворларга уларни ҳисоб-китоб қилиб текширмасдан ва тегишли равишда мустаҳкамламасдан уларга статик юкламаларни оширишга;
зилзилабардошлилик (сейсмик хавфсизлик) даражасини пасайтиришга.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.