Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 315-банд
16-боб. Том қопламаларини таъмирлашга қўйиладиган талаблар
Қуйидаги шартларнинг биттаси бажарилганда, янги томни мавжуд том устига унинг барча қатламларини тўлиқ олиб ташлаб ётқизишга йўл қўйилмайди:
янги қатламлардан тушадиган юк йўл қўйиб бўлмас даражада юқори бўлса (юк кўтарувчи конструкцияларни кучайтиришга кетадиган сарфларни ҳисобга олган ҳолда);
мавжуд том қопламага намлик сингиган бўлса;
мавжуд том қоплама шундай ҳолатгача эскирган бўлиб, у янги том қоплама учун асос вазифасини бажара олмаса;
мавжуд том қоплама майда донали, конструктив жиҳатдан силжийдиган (масалан, черепицадан) бўлса;
мавжуд том қоплама аввал икки ва ундан ортиқ маротаба янги том қопламани тўшаш йўли билан таъмирланган бўлса.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.