Тайёр йиғма темир-бетон том қоплама плиталаридан қурилган томларда барча чоклар ва туташувлар мазкур ШНҚнинг 4-иловасидаги 4-a-b расмларига мувофиқ махсус қўшимча элементлар тирқиш беркиткичлар ёки қопқоқ плиталар билан ёхуд ёндош элементлардан бирининг консолли чеккасини иккинчисининг бортига чиқариш билан ёпилиши лозим.

4-расм. Йиғма темир-бетон том қоплама элементлар бирикувлари ва туташувларининг схемаси
a — тор тирқиш беркиткич билан ёпилган асосий бирикув, b — турнақатор (бирин-кетин) ёпиладиган бирикув, v — кенгайтирилган тирчиш беркиткич билан ёпиладиган бирикув, g — том қоплама плитанинг парапет деворига туташуви, туташув Г-симон тирқиш беркиткич билан ёпилган ҳолда, d — Г-симон тирқиш беркиткич билан фақат туташув плитанинг ўзи билан ёпилади, e — том қоплама плитанинг фронтон деворига туташуви, j — асосий том қоплама плитанинг сув йиғадиган лоток билан бирикуви
Изображение взято из PDF-копии, опубликованной министерством.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.