Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 336-банд
19-боб. Сув кетказувчи (сув қочириш) қурилмалар
Бино ва иншоотларни лойиҳалаш ишларида уларнинг том қисмидан ёмғир ва эриган сувларни чиқариб ташлаш ШНҚ 2.04.01-22 талабларини ҳисобга олган ҳолда, ички ёки ташқи уюшган сув дренажи тизимлари лойиҳаланиши лозим.
Кичик донали материаллар, асбест-цементли тўлқинсимон, пўлат, мис, металл черепица ва металл профилланган листлардан тайёрланган томқопламаларда ташқи уюшган сув дренажи таъминланиши керак.
Ендовалардаги воронкалар орқали ички сув дренажи таъминланиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.