Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 343-банд
19-боб. Сув кетказувчи (сув қочириш) қурилмалар
Сув оқиб кетадиган воронкалар ўрнатиладиган ерларда воронка фланецига ёпиштириладиган сувдан изоляцияловчи асосий тўшама мазкур ШНҚнинг 3-иловасига мувофиқ, шишабўз ёки шиша тўрнинг иккита қатлами билан арматураланган учта суртмали (мастикали) қатлам билан кучайтирилиши лозим.
Сувдан изоляцияловчи асосий тўшама қатламларини кучайтиришда том қопламани ўрнатишда қўлланиладиган икки қават ўрамли материаллардан ва бир қават суртмали (мастикали) шимдирилган қанор қоп тикиладиган (мешковина) матодан фойдаланиш керак.
Сиқиб турадиган ҳалқа воронка косасига бикр маҳкамланиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.