Оловбардошлилик бўйича барча даражадаги биноларда чордоқ томёпмаларининг стропила ва ёғоч панжара (обрешётка)сини том қопламасини «Ё1 — Ё4» гуруҳлардаги материаллардан тайёрлаш керак.
Бунда, чордоқ томёпмасининг стропила ва ёғоч панжара (обрешётка)сига (оловбардошлилик бўйича IV-даражадаги, ёнғин хавфи бўйича «C2» ва «C3» синфлардаги бинолар бундан мустасно) ёнғиндан ҳимояловчи таркиб билан ишлов бериш лозим.
Чордоқли биноларда (оловбардошлилик бўйича IV-даражадаги бинолар бундан мустасно) «Ё3», «Ё4» гуруҳлардаги материаллардан ишланган стропила ва ёғоч панжара (обрешётка)ларнинг бажарилишида «Ё3», «Ё4» гуруҳлардаги материаллардан тайёрланган том қопламаларни қўллаш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.