Зинапоя катакларидан том ёки чордоққа чиқиш жойлари зинапоя маршлари бўйлаб, чиқиш олдидаги майдончалар орқали, ўлчами 0,75 х 1,5 m дан кам бўлмаган иккинчи турдаги ёнғинга қарши эшиклар бўлиши керак.
Мансардали биноларда чордоқ бўшлиқларини тўсувчи конструкцияларда люклар бўлиши керак.
Томларнинг баландлиги 1 m дан ортиқ фарқ қиладиган жойларда (ёруғлик-аэрация фонарларини томга кўтариш учун) ёнғин нарвонлари ўрнатилиши лозим.
Томнинг ҳар бир 100 m2 ортиқ майдонга эга қисми мазкур ШНҚнинг 16-боби талабларига мувофиқ алоҳида чиқиш жойига эга бўлса ёки томнинг пастки қисмининг баландлиги 10 m дан ошмаса, томнинг 10 m дан ортиқ баландлик фарқларида ёнғин нарвонларини ўрнатиш керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.