Темир-бетон ораёпмалар ва профнастилларга ёнувчи изоляцияловчи материалларни қўллашга фақат ёнғиндан ҳимояланишнинг қуйидаги талаблари таъминланиши керак:
майдони 50 m2 бўлган ёнувчи изоляцияловчи материаллар, унинг периметри бўйлаб, устки қисмида ёнмайдиган изоляцияловчи материаллардан иборат ёнғинга қарши тасмалар билан ўралади ҳамда камида 30 mm қалинликдаги цемент-қумли қоришма (текисловчи қатлам (текисловчи қатлам (стяжка) ёки енгил бетон билан қопланганда;
500 m2 майдонга эга ёнувчи изоляцияловчи материаллари билан қопланган жойлар қўшимча равишда, бинонинг кўндалангига камида 6 m кенгликда ёнмайдиган изоляцияловчи материалларидан тайёрланган ёнғинга қарши белбоғлар билан ажратиб тўсилганда.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.