Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 48-банд
4-боб. Томлар · 3-§. Том конструкциясига қўйиладиган талаблар
Нишабли шамоллатиладиган томлар қопламасида иссиқлик изоляцияловчи материал ёки буюмларни стропилалар орасидаги бўшлиққа жойлаштиришга йўл қўйилади.
Иситкич об-ҳаво таъсиридан шамол изоляцияси ва гидроизоляция материаллари билан ташқаридан ҳимоя қилиниши лозим.
Ички томондан иситкич хоналарнинг илиқ ҳавосида мавжуд бўлган намдан буғ изоляцияси воситасида ҳимоя қилиниши керак.
Шамоллатиладиган оралиқ ҳаво қатлами томёпманинг ўта қизиб кетишини камайтирадиган, ҳаво тирқишларини таъминлаб берадиган қистирма бруслар ёрдамида ҳосил қилиниши лозим.
Намликни ҳавони карниздан том чўққиси томон ҳаракатлантириш орқали конструкция ташқарисига чиқариб юбориш керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.