Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 66-банд
4-боб. Томлар · 4-§. Томларнинг хавфсизлиги
Том қоплама тўсиғи ўрнига нуқтали анкер қурилмалари кўринишидаги хавфсизликни таъминловчи тизим мосламаларини ўрнатишга йўл қўйилади.
Доимий тўсиқларсиз ёки ҳимоя тўсиқлари баландлиги 1,2 m дан кам бўлган ёки том нишаблиги 20 фоиздан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар томларида хавфсиз ишлаш мақсадида, ГОСТ EN 1496-2020 ва ГОСТ EN/TS 16415-2015 га мувофиқ эҳтиёт қилувчи тизимлар ишлатилиши лозим.
Хавфсизликни таъминловчи тизим мосламаларининг таркибига нуқтавий анкер қурилмалари ёки горизонтал қаттиқ ёхуд эгилувчан анкер линиялари (тросли ёки рельсли)ни ва ГОСТ EN 1497-2014 га мувофиқ ҳимоя ва хавфсизлик анжомларини ўз ичига олган анкер қурилмалари киритилиши керак.
Хавфсизлик тизимларини маҳкамлаш нуқтасининг юк кўтариш қобилияти бир кишига (зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан бирга) камида 7,5 kN бўлиши лозим.
Анкер қурилмаларини маҳкамлашда ишлатиладиган том қопламасининг турини ҳисобга олиш лозим.
(66-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 18 мартдаги 01/2-10-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 393, 27.03.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.